Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

27-модда - Инъиқод байъатини амалга оширувчи шахсларнинг байъати орқали бирор шахс учун халифалик аҳди (битими) берилса, у ҳолда қолганларнинг байъати инъиқод байъати эмас, балки итоат байъати бўлади. Шунга кўра итоатсизлик аломатлари кўрилган шахсларнинг барчаси байъат беришга мажбур қилинади.


28-модда - Мусулмонлар томонидан сайланган кишигина халифа бўлади. Исломдаги ҳар қандай аҳд каби халифалик аҳди ҳам шаръий йўл билан амалга ошмаса, ҳеч ким халифалик ҳуқуқларига эга бўлмайди.


29-модда - Халифага инъиқод байъати бериладиган минтақа ёки давлатдаги ҳокимият фақат мусулмонларнинг ўзига таянадиган, кофир давлатга суянмайдиган мустақил ҳокимият бўлмоғи шарт. Шунингдек, бу давлатнинг ички ва ташқи хавфсизлиги кофирлар қўлида эмас, балки мусулмонлар қўлида бўлиши лозим. Бошқа ўлкалардан талаб қилинадиган итоат байъатида бу нарса шарт эмас.


30-модда - Халифалик байъати берилаётган шахс, гарчи афзаллик шартларига эга бўлмаса-да, бироқ ўзида инъиқод шартларини тўлиқ мужассам этмоғи лозим. Чунки байъатда инъиқод шартлари эътиборга олинади.


31-модда - Халифага давлат раиси аҳди берилиши учун унда олти сифат бўлиши лозим. Яъни, у эркак, мусулмон, ҳур (қул эмас), балоғат ёшига етган, ақлан соғлом, адолатли ва ҳукм юритишга қодир бўлмоғи шарт.


32-модда - Халифалик мансаби - халифанинг ўлими ёки мансабдан воз кечганлиги ёки мансабдан четлатилганлиги сабабли - бўшаб қолса, унинг ўрнига уч кун ичида халифа сайлаш вожибдир.


33-модда - Халифа сайлашнинг йўли қуйидагича:


а) Уммат мажлисининг мусулмон аъзолари бу мансабга номзодлар кўрсатадилар. Номзодларнинг номлари эълон қилинади. Сўнг мусулмонлардан улардан бирини сайлаш талаб этилади.


б) Сайлов натижаси эълон қилинади ва мусулмонларга сайлов-чиларнинг энг кўп овозини олган номзод таништирилади.


в) Мусулмонлар энг кўп овоз олган номзодга халифа сифатида Оллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ с.а.в.нинг Суннатларига амал қилиш шарти билан байъат берадилар.


г) Байъат тугаллангач, халққа халифа эълон қилинади, токи унинг сайланганлиги ҳақидаги хабар бутун умматга етиб борсин. Эълон қилинаётганда унинг исми ва уни давлат раислигига лойиқ сифатларга эгалиги ҳам зикр этилади.

 

181-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203